Испаниянинг Барселона шаҳрида мукофот жамғармаси 57 минг 250 евродан иборат “IV El llobregat Open Chess“ турнири якунланди. 9 турдан иборат бўлган халқаро турнирда 200 нафардан зиёд ёш шахматчилар “А” ва “Б” гуруҳида ўз омадларини синаб кўрди.

Халқаро турнирнинг “Б” гуруҳида дона сурган терма жамоамиз аъзоларидан Жавоҳир Бозоров халқаро турнир якунига кўра, 2-ўринни эгаллаган бўлса, Исломбек Синдаров 3-ўрин, Маржона Маликова 77 нафар шахматчи орасида 5-ўриндан жой олди. 

Халқаро турнирнинг “Б” гуруҳида 1-ўринни франциялик Робин Колес эгаллади. Аммо Жавоҳир Бозоров, Исломбек Синдаров, Барчиной Шокиржонова ҳам Робин Колес каби 7 очко жамғаришга муваффақ бўлган. 

Шу ўринда таъкидлашни истардикки, агар турнирнинг 8-туридаги Маржона Маликова – Абдумажид Ботиралиев, Жавоҳир Бозоров – Исломбек Синдаров ўртасидаги баҳсларда дуранг қайд этилмаганида, ўша тур олдидан 5 очкога эга қозоғистонлик Салтанат Муратова франциялик Робин Колес билан камида дурангга эришганида “IV El llobregat Open Chess“ мусобақасининг ғолиблар қатори умуман бошқача кўриниш олар эди. Яъни, ўзбекистонлик шахматчилар халқаро турнирнинг “Б” гуруҳидаги бара совринларга эга чиққан бўлар эди. 

Айнан ўша турдаги туб бурилиш ҳолатидан кейин терма жамоамиз аъзоларидан Маржона Маликова, Мадинабону Халилова, Мафтуна Бобомуродова, Абдумажид Ботиралиев 6 очко жамғариб, мусобақани 7-11-ўринларда якунлади. 

Халқаро турнирнинг “А” гуруҳида иштирок этган ҳамюртларимиздан Саидакбар Саидалиев 150 нафар иштирокчи орасида халқаро турнирни 6 очко жамғарган ҳолда 19-ўринда, Муҳаммадзоҳид Суяров (6 очко) 32-ўринда якунлади. 

Ҳалқаро турнирда 5,5 очкога эга бўлган ҳамюртларимиздан Муҳиддин Мадаминов 44-ўринни, Ҳумоюн Бердимуродов 46-ўринни, Олмос Раҳматуллаев 48-ўринни эгаллади. 

Ушбу гуруҳда 9-тур сарҳисобига кўра, 7,5 очко жамғарган ҳиндистонлик Нараянан ғолибликка эришди. 

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испания мусобақаларида шахматчиларимиз совринли ўринларни эгаллади