Сурхондарё вилоятида ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтаётган сайловлар давом этмоқда.

Тажрибали фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Исохон Баҳрамов Ангор тумани маданият уйида жойлашган 137-сайлов участкасида биринчилардан бўлиб, энг муносиб партия ва номзодларга овоз берди.  

– Сайлов “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида ўтказилаётганида чуқур маъно бор, – дейди Исохон Баҳрамов. – Бу мамлакатимизда катта ўзгаришлар бўлаётганидан дарак. Мен Янги Ўзбекистон тараққиёти, халқимиз тўкинлиги, фермерлик ҳаракатининг янада ривожланиши учун овоз бердим.  

Бугун кеч соат 8.00 гача давом этадиган муҳим сиёсий кампанияда мазкур сайлов участкасидан 1 минг 850 дан ортиқ фуқаро овоз бериши кутилмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исохон Баҳрамов: янги Ўзбекистон тараққиёти, халқимиз тўкинлиги учун овоз бердим