Исмоилов Элбек Абдирашитовичнинг физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Трансверсал-изотроп цилиндрик қатлам ва қобиқларнинг қовушоқ суюқлик билан ўзаро ностационар таъсирлашуви” мавзусида
Исмоилов Элбек Абдирашитовичнинг 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси ихтисослиги бўйича “Трансверсал-изотроп цилиндрик қатлам ва қобиқларнинг қовушоқ суюқлик билан ўзаро ностационар таъсирлашуви” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳузуридаги DSc.05/2025.27.12.Т/FM.10.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 20 май куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли, 40-уй. ЎзР ФA академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Тел.: (998 55) 520-02-45
e-mail: instmech@academy.uz