Маълумки, 27-30 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик, идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизмати-2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги ўқувсеминарига, анъанага мувофиқ, кўплаб хорижий меҳмонлар ташриф буюрди.

ЎзА мухбири анжуманнинг нуфузли меҳмонларидан бири – Туркиянинг машҳур Анадолу ахборот агентлиги ижроия кенгаши аъзоси, доктор Исмоил Чағларнинг фикрларини ёзиб олди.

 Туркий дунё билан ҳамкорлик Туркия ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида иқтисодиёт, таълим, маданият ва бошқа турли муҳим соҳаларда жадал ривожланмоқда.

Бугунги глобал ўзгаришлар даврида энг муҳим тармоқлардан яна бири шубҳасиз медиа ва коммуникация. Айни жараён туркий давлатлар, жумладан Ўзбекистон иштирокида Ахборот агентликлари иттифоқи тузилишини тақозо этди. Уюшмамиз қардош элларни бир-бирига янада яқинлаштиради, деган умиддамиз.

Хусусан, икки юрт муносабатида умумий манфаатлар доирасида тор доирадаги ҳамкорликка ҳам аҳамият қаратяпмиз. Шу боис Ўзбекистон ТДТ кўмагида ташкил этган йиғилишда бевосита иштирок этишга қарор қилдим.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ҳам ташриф буюрдик. Биз мамлакатнинг етакчи расмий ахборот манбаи сифатида ЎзА билан таржиба алмашишни хоҳлаймиз. Бир-биримиздан ўрганадиган жиҳатлар бисёр. Шу нуқтаи назардан агентлик Бош директори билан учрашувимиз жуда самарали кечди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Rj4gmjP30To" title="Ismoil Chagʻlar: Oʻzbekistonning yuksalish surʼati meni hayratga soladi!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўзбекистонга 2 йиллик танаффусдан кейин иккинчи бор келдим. Ўтган гал Туркий давлатлар ташкилоти саммитида қатнашгандим. Диёрингизда кузатганларим – республика тараққиёт йўлида юксалишнинг мутлақо янги босқичига ўтганидан туркий дунё оиласи аъзоси, оддий фуқаро сифатида ҳайратга тушдим. Ишбилармонлар, медиа сектори вакиллари шижоати, ташқи сиёсат юксалаётгани, дунёга очилиш жараёни ва бошқа кўплаб ижобий саъй-ҳаракатлар ҳар қадамда яққол намоён. Бу нафақат биз, зиёлиларни, балки бутун туркий дунёни мамнун этмоқда.

Беҳруз Худойбердиев,

Ёқубжон Мелибоев (видео),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исмоил Чағлар: Ўзбекистоннинг юксалиш суръати мени ҳайратга солади! (+видео)