Ҳали она ҳиди ва меҳрига тўйиб улгурмаган 3 ёшлик мурғак гўдакни ўз онаси Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги кўп қаватли уйларнинг ёнига ташлаб кетди.

Бир мурожаат изидан...

<iframe width="1038" height="584" src="https://www.youtube.com/embed/1_UKfooXviQ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Она қучоғида эркаланиши, ота қўлидан тутиб, ҳаётга қаддини баланд тутиб қараши, ўртоқларига ота-онасини гапириб мақтаниши керак бўлган болакай ёлғиз қолди. Кунлар, ойлар ва йилларни сарсон – саргардон ўтказди. Қорни очиққанида ўтган-кетганлардан чучук тилларида егулик сўради. Атрофдаги инсонлар болакайга раҳми келиб, егулик бериб кетарди. Бироқ онанг қани, нега ёлғиз ўзинг турибсан, дегувчи топилмади. Ёки улар ўзига ортиқча юк бўлишини истамадими?!

Ҳар сония онасини қўмсаб йиғлади. Атрофни кузатар экан, онасининг қўлларидан қучиб, шўхлик қилаётган, дадасига ўйинчоқ дўконидан ўйинчоқ олиб беринг, дея эркаланаётган тенгдошларини кўриб, ўксик қалби эзилди. Ҳаётда кўнгли ярим бўлиб улғайди. Ҳеч ким томонидан қисмати сўралмаган боланинг шу зайлда йиллари йилларга уланди. Шу тарзда 25 йил ўтди.

– Онам мени 3-4 ёшлигимда кўп қаватли уйлар атрофидаги ўриндиққа ўтириб тур, ҳозир келаман, деб ташлаб кетганича қайтиб келмаган, – дейди Шоҳруҳ Алламов. – Онам келиб қолар деб ўриндиқда кута-кута қорним очқади. Рўпарада дўкон бор экан. Дўконга кирдим. Менга егулик беришди. Ота-онам йўқлигини билишгач, дўкончилар менга егулик, кийим-кечак берарди. Кечалари гоҳида дўкон атрофида, гоҳида кўп қаватли уйлар подъезларида, ертўлаларда ётиб кун ўтказдим. Шу тариқа болалигим ўтиб кетди. Кейинроқ дўкон ва дўкон атрофини тозалаш каби ишларни бажарганим учун дўкончилар менга қараб юришди. Ўқиш ва ёзишни ўргатишди.

Етим, бунинг устига туғма ногирон бола, 3 ёшидан буён кўча-кўйда кун кечиргани сабабли, шу вақтга қадар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва фуқаролик паспорти ҳам йўқ эди.

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда фуқаролик паспорти олиш учун Учтепа тумани ҳокимлиги, туман ФҲДЁ бўлими, маҳаллаларга, бундан ташқари 50га яқин ташкилотга йиллар мобайнида кўп бора мурожаат этган. Аммо ҳеч бири унинг мурожаатини тингламади. Баъзи мутасадди ташкилот ходимлари “Ука, чўпчагингни эшитишга вақтим йўқ. Ўргилдим сендақа Тошкентлик Мауглидан!” дея кинояли зарда қилганлар ҳам бўлди. Хуллас, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Халқ қабулхоналари ташкил этилгунига қадар у бормаган эшиги қолмади.

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам сўраб Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига мурожаат этди.

Очиғини айтганда, бирданига Шоҳрухнинг гапларига ишониш қийин эди. Уч ёшида ташлаб кетилган болакай ҳеч кимнинг ёрдамисиз 25 ёшга тўлиши ақл бовар қилмас ҳодиса-да! Шу боисдан Шоҳруҳнинг сўзларини текшириш мақсадида уни атрофдагилардан суриштирдик ва у яшайдиган манзилга бордик.

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 2-мавзе спорт майдончасининг бир бурчагидаги ташландиқ жойда Шоҳрух ётишини, шу ердаги ташландиқ гаражлардаги кутичада нарса - буюмларини сақлашини кўрсатди.Унинг айтишича, кичкиналигидан дўкону, кафеларни, қаватли уйлар атрофини тозалаш, қурилиш ишларида, ҳуллас, ким нима иш таклиф қилса, бажариб, шунинг орқасидан кун кечирган экан.

Шоҳрухнинг сўзларини эшитар эканман, мени бир қанча саволлар қийнади. Наҳотки, бир бола туғиладию, қайд этилмаса; наҳотки бир инсон тақдирига эътиборсизлик билан қаралса? Ўзининг ҳаётда борлигини тушунтириш мақсадида эшикма-эшик мутасадди раҳбарларга мурожаат этди. 25 йил давомида на маҳалла, на ҳокимлик, на халқ таълими, на туман тиббиёт ходимлари унинг арзи- додини эшитди.

Одатда қаровчиси йўқ гўдаклар Меҳрибонлик уйларига тарбияланиш учун берилади. Юзлаб болалар шундай даргоҳларда таълим-тарбия олиб, вояга етмоқда. Унга ҳам вақтида меҳрибонлик қилинганида, балким ҳозир олийгоҳни тамомлаб, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлмасмиди?

– Шоҳруҳ келиб ўзининг шароитини тушунтирди, – дейди Учтепа тумани ИИО ФМБ М ва ФРБ бошлиғи, подполковник Козим Орипов. – У шу вақтга қадар турли ташкилотларга ҳужжатини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраб бир неча бор мурожаат қилган. Бир неча бор Чилонзор туман профилактика нозирига ҳам учраган. Аммо иш охирига етмаган. Белгиланган тартибга кўра, фуқаролик паспорти олиш учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома керак бўлади. Уни олиш учун эса боланинг ота-онасини топиш зарур. Хуллас, бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган жараёнда доим иш охирига етмасдан орқага сурилиб қолиб кетаверган. Шоҳруҳнинг мурожаатларини ўрганиш натижасида шунга амин бўлдикки, ҳақиқатдан ҳам унинг ота-онаси йўқ. Яна ФҲДЁ органларига ариза орқали сўровнома бердик. Аммо улар бунақа болага туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилмаслигини айтишди. Шоҳруҳ 3 ёшида ташлаб кетилгани боис, ота-онасининг исмини яхши эслаб қололмаган бўлиши мумкин, деб ўйладик. Кейин унинг ақли жойида эканлиги, берган маълумотлари тўғрилигини текшириш мақсадида экспертиза ўтказилди. Эспертиза ҳулосасига кўра, унинг соғлом ва ақли расо экани аниқланди. Текширилган бармоқ излари натижасида эса унинг жиноят содир этмагани, бошқа бир шахс сифатида ўзини таништирмаётганлигига аниқлик киритилди. Тўпланган ҳужжатлар билан туман прокуратураси орқали туман фуқаролик судига даво аризаси киритилди. Яқинда бўлиб ўтган фуқаролик судида шахсини тасдиқлаш ва жамиятда ўз ўрнини топиш учун курашган, 25 йил олдин инсонларнинг эътиборсизлиги оқибатида жамиятда номсиз қолган Алламов Шоҳрухга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилиши тўғрисида ҳукм чиқарилди.

– Демак, Шоҳрух Алламовга туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилди. Энди унга фуқаролик паспорти бериладими?

– Албатта. Биз биринчи тўсиқ –туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириб олдик, – дейди Учтепа тумани ИИО ФМБ М ва ФРБ бошлиғи, подполковник Козим Орипов. – Энди бизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Эндиликда паспорт олиш жараёнлари бошланди. Яқин кунларда Шоҳрухга фуқаролик паспорти берилади.

– Бугун ҳаётимда унутилмас кун, – дейди қувончи ичига сиғмай Шоҳрух Алламов. – Бугундан эътиборан мен ҳам шу Ватанда борлигимни ҳис қилдим. Гувоҳнома ва фуқаролик паспортини олиш учун неча йиллардан буён кирмаган эшигим қолмади. Ҳаётдаги энг катта орзуларимдан бири рўёбга чиқди. Орзуларим жуда кўп. Илгарилари ҳужжатим бўлмагани учун ҳеч бир корхона ва ташкилотлар ишга қабул қилмас эди. Энди бирон бир жойга ишга кираман. Ишлаб, пул йиғиб, ўзимга уй оламан. Айтишади-ку, уй Ватан ичра Ватан деб. Мен ўзлигимни топдим. Мен Алламов Шоҳрух Шерзод ўғли Ўзбекистон Республикасининг фуқаросиман. Мен шу жамиятнинг аъзосиман.

Фуқаролик муборак! Орзуларинг ушалсин, Шоҳрух!

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қисмат ёхуд уч ёшида кўчага ташлаб кетилган бола