Исмагилова Мадина Фаридовнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ўзбек мактабларида рус тилида сон категориясини ўрганиш методикаси” мавзусида
Исмагилова Мадина Фаридовнанинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) ихтисослиги бўйича “Ўзбек мактабларида рус тилида сон категориясини ўрганиш методикаси” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишининг ҳимояси Урганч давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 30 ноябрь куни соат 9:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 220100, Урганч шаҳри, Гурлан кўчаси, 1A-уй, Урганч давлат педагогика институти.
Тел.: (99862) 226-37-87; факс: (99862) 226-37-87
e-mail: study_info@urspi.uz