“Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм шаҳри” шиори остида ўтаётган Туризм вазирларининг Ислом конферецияси 12-сессияси асосий тадбирлари давом этмоқда.

Халқаро анжуман доирасида “Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари” мавзусида рангтасвир асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Экспозициядан жой олган 56 дона ноёб рангтасвир асарида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлардаги энг муқаддас қадамжолар – масжид, мадраса, мақбара ва зиёратгоҳлар акс этган.

– Вазирлигимиз ҳузуридаги Туризм қўмитаси халқаро бўлими томонидан аъзо давлатларнинг 55 та машҳур объект тасдиқланди, – дейди Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. – Рассомлар тасдиқланган зиёратгоҳларни рангтасвир йўналишида жонлантирди. Ушбу асарларни яратиш учун 1 ой давомида 30 нафар танлаб олинган ижодкор, шунингдек Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзоларидан ташкил топган маҳоратли  рангтасвир усталари тинмай меҳнат қилди.

Нафақат республикамиз, балки хорижда ҳам танилган Ҳасан Аминов, Абдуқаҳҳор Мажидов, Алишер Ҳамдамов, Абдуҳаким Каримов, Дилором Мамедова, Эркин Бозоров каби кўплаб иқтидорли устоз рангтасвир устаси ўз ижодий маҳоратини намоён этган.

Экспозиция Ислом динининг энг муқаддас зиёратгоҳи, муслимларнинг бош саждагоҳи, Саудия Арабистони Макка шаҳрида жойлашган Аллоҳ уйи – “Ал-Масжид Ал-Ҳаром” масжиди акс этган асар билан бошланади.

Кўргазмага ташриф буюрганлар Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз шаҳридаги “Кўк гумбаз” масжиди, Қозогистондаги “Аҳмад Яссавий” мақбараси, Туркманистондаги “Туркманбоши Руҳи”, Қирғизистондаги Муқаддас “Сулаймон Тоғ”, Фаластиндаги “Ал Ақсо”, Баҳрайндаги “Буюк Ал-Фотиҳа” масжидлари каби кўплаб муқаддас қадамжолар билан яқиндан танишиши мумкин.

Мазкур кўргазма томошабин учун Ислом давлатларининг тарихи, маданий мероси, қадрияти, урф-одати ва анъаналари ҳақида муайян маълумот олиш имкониини яратди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари рангин тасвирларда