Ўзбекистонга келиб, ўзбек паловининг таъмини татиб кўрмаган меҳмон ўзбек маданиятининг асл моҳияти ва меҳмондўстлигини тўлиқ англамайди.

Юртдошларимиз ошни ҳар кунги овқат сифатида ҳам, тўй, зиёратдан қайтиш, фарзандли бўлиш муносабати билан ҳам дастурхонга тортади. Хўш, дунёда ўзбекларнинг «ташриф қоғози»га айланган палов ҳақида нималар маълум?

ОШИҚНИ ДАВОЛАГАН ТАОМ

Паловнинг тарихи қадимги даврларга бориб тақалади. Бу ҳақда турли қарашлар мавжуд. Улардан бирида айтилишича, «Палов, ош» сўзининг вужудга келиши Ибн Сино номи билан боғлиқ. Унга кўра, Бухоро ҳукмдорининг ўғли камбағал оиладан бўлган гўзал қизни севиб қолади. Иккаласининг мавқеи, жамиятда тутган ўрни тенг бўлмаганлиги сабаб, улар орасидаги никоҳ имконсиз эди. Бахтсиз муҳаббатдан азоб чекаётган шаҳзода еб-ичиш ва ҳаётдан завқланмай қолади, кундан-кун заифлашади. Шунда ҳукмдор машҳур табиб Ибн Синони чақиртириб, ундан ягона меросхўрини даволаб беришини ўтиниб сўрайди.

Йигитни кўздан кечирган Ибн Сино касаллик сабаби севги-муҳаббат эканлигига амин бўлди. Табиб ҳукмдорга меросхўрини даволашнинг 2 йўли борлиги ё иккала ёшни никоҳлаб қўйиш ёки йигитни етти масаллиқдан иборат кучли таом – палов билан даволаш мумкинлигини айтади. Ибн Сино йигитга ошни едирган сайин шаҳзодада куч-қувват ошади. Шундан сўнг, халқ орасида мазкур таом нафақат даволаб куч берувчи, балки зиёфат ва байрам таомига ҳам айланади. Қадимги Шарқ тарихида мазали палов учун кучли олов, гуруч, гўштли қозон, меҳр зарурлиги ёзилган.

АМИР ТЕМУР, ИСКАНДАР ВА ПАЛОВ

Тарихий маълумотларга кўра, Амир Темур аскарларининг таомномасига паловни асосий таом сифатида киритган экан. Буюк саркарда Анқара сафарига отлана туриб, доно мўйсафиддан кўп сонли аскарлар, узоқ йўл, тезлик ва кутилмаган ҳужум каби машаққатларни ортиқча егуликларсиз қандай енгиши мумкинлигини сўрайди.

Шунда мўйсафид тўйимли ва озиқлантирувчи таом ҳақида гапиради. Аскарлар унинг бир косасидан бир неча кунлик улкан куч олиб, жангларда ғалабага эришиши мумкинлиги айтади. Шундан буён палов Амир Темур ҳарбийларининг севимли егулиги ва ғалабаларнинг сабабчиси ўлароқ, ҳозиргача аксарият эркакларнинг доимий истеъмол қиладиган таомига айланади. Айрим манбаларда эса паловни илк марта Искандар Зулқарнайн армияси истеъмол қилгани ҳақида ҳам ёзилган.

ОШ ҚЎЛДА ТАНОВУЛ ҚИЛИНАДИ, ЧУНКИ...

Дунёда ош тайёрлашнинг жуда кўп усули (рецепт) мавжуд. Ўзбекистон ҳам бу борада ўзининг такрорланмас услублари билан мақтана олади. Палов сўзи таом таркибига кирувчи масаллиқларнинг қисқартмасидан ташкил топган дейилади.

Шунингдек, палов аслида қўлда ейиладиган таом. Бу удум аждодларимиздан мерос. Тўғри, ҳозирда биз уни қошиқда тановул қиламиз. Кексаларнинг айтишича, бу нотўғри. Сабаби, тўғри тайёрланган ҳақиқий палов тирик организм ҳисобланар экан. Ош қўлда ейилганда таъм ҳислари бармоқ учларидан тўғри орқа мияга бориши, натижада кўп миқдорда ошқозон шираси ажралиб чиқиши таъминланади. Шунда ош ҳам тўғри ҳазм учун қулай муҳитга бориб тушади.

Яна бир муҳим маълумот. 2016 йилда палов тайёрлаш маданияти ва анъанаси ЮНEСКО номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилган.

Сирасини айтганда, ўзбек маданиятининг тимсоли, дунёда тенги йўқ таом – палов инсонларни бирлаштирувчи, соғлиқ ва иммунитетни қўллаб-қувватловчи кучдир. Ахир, бежиз у инсониятга Ибн Сино томонидан тавсия қилинмаган.

Мафтуна Каримова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Искандар, Темур ва Ибн Сино номи билан боғлиқ таом ёхуд палов тарихи ҳақида нималар маълум?