🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Ишончли вакил давлатободликлар билан учрашди

Ишончли вакил давлатободликлар билан учрашди
Жамият
Танлаш
18:09 / 17.06.2023

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили навбатдаги сайловолди ташвиқотини Давлатобод туманида ўтказди.

Учрашувда ЎзЛиДеП аъзолари, туман фаоллари, депутатлар, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар вакиллари иштирок этди.  

Ишончли вакил, Наманган вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов номзоднинг таржимаи ҳоли  ва сайловолди дастури билан таништирди.

Қайд этилганидек, 2030 йилгача мўлжалланган бешта устувор мақсаддан иборат сайловолди дастурда инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, чегараларимиз дахлсизлиги, халқимиз тинчлигини барқарор сақлаш борасида истиқболли ташаббуслар илгари сурилган.

Сайловчилар номидан сўзга чиққанлар қонун устуворлиги ва суд тизимидаги ислоҳотлар самаралари, Шавкат Мирзиёевнинг наманганликларга ҳурмат-эҳтироми, саноатни ривожлантириш бўйича эзгу лойиҳаларнинг амалга оширилиши, номзоднинг янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасини тайёрлаш жараёни, маслаҳат йиғилишларида билдирган қимматли маслаҳатлари, ташаббуслари моҳияти, 2021 йилдаги сайловолди дастур билан 2023 йилдаги бешта мақсаднинг боғлиқ ва ўзига хос фарқли жиҳатларига эътибор қаратди.

– Мен сайловолди ташвиқоти учрашувидан катта таассурот олдим. Биз ёшларга, айниқса, қизларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилаётгани, билим олишимиз, истеъдодимизни юзага чиқаришимиз учун имкониятлар яратиб берилаётгани куч-ғайрат бағишлайди, – дейди Наманган муҳандислик қурилиш институти талабаси Шаҳзода Ғуломжонова. – Орзуларим бир олам. Келгусида яхши мутахассис бўлиб Ватанимиз равнақига, Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришга билим ва салоҳиятим билан ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 9 июль куни бўлиб ўтадиган сайловда ўзим танлаган номзодга овоз бераман.  

Ишончли вакил сайловчиларни Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Муаллиф: oqilxondadaboyev