Жорий йилнинг 27 октябрь куни мамлакатимиз ҳаётида яна бир муҳим сиёсий кун сифатида тарихга муҳрланди. Илк бор янгиланган Конституцияга мувофиқ “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ўтказилди.

“Юксалиш” халқаро ҳаракатининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати Алижон Жалилов бу йилги сайловлар ҳақида қуйидагиларни гапириб берди:  

– Бу йилги сайловлар сиёсий партияларнинг Сайловолди дастурини халқчил, фуқароларимиз манфаатига хизмат қиладиган даражада аниқ тайёрланишига туртки бўлди. Чунки рақобат майдонида оддий одамлар манфаатига хизмат қилувчи сиёсий куч ғолиб бўлиши инкор қилиб бўлмас ҳақиқат. Вилоятимиздаги барча сайлов участкаларида сайловни белгиланган қонунчиликка мувофиқ тарзда ўтказиш учун зарур шароитлар яратилди. Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар ҳам депутат мақомига эришиш учун астойдил курашга киришди. Улар сайловчилар олдида ўз дастурий мақсадларини эркин ҳимоя қила олди. Сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар бу гал янада халққа яқинроқ бўлди.  

Сайлов жараёнини эса нафақат маҳаллий, балки халқаро кузатувчилар ҳам кузатиб боришди. Улар билан суҳбатлашдик, фикрлари билан қизиқдик. Буюк Британиялик халқаро кузатувчиси Наоми Скотт сўнгги 2-3 йил ичида Ўзбекистонда жуда муҳим демократик ўзгаришлар жадаллик билан амалга оширилганлигини, Конституцияни янги таҳрирда қабул қилиш, сайлов тизимини ўзгартириш, гендер тенглигини таъминлаш учун депутатликка номзодларнинг ичида аёллар улушини 30 фоиздан 40 фоизга ошириш, сайлов жараёнларини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “E-Saylov” ахборот тизимини шулар жумласига киритиш мумкинлигини таъкидлади.  

Дарҳақиқат, мамлакатимизда бўлиб ўтган сайловлар дунё ҳамжамиятининг диққат марказида бўлди. Айниқса, юртдошларимиз мазкур жараёнларга бефарқ эмасликларини билдирди. Зеро, Ватан тараққиёти, фарзандлар келажаги, мамлакат истиқболи учун ўзини дахлдор, деб билан фуқароларимиз сайловларда якдил қарорларини билдирди.  

Қонунчилик палатаси таркиби 60 фоизга янгиланиб, сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этиши ҳам мамлакат қуйи палатаси янгича руҳ, янги ташаббуслар билан ишлаши, энг асосийси, халқ дарди билан суғорилган қонунларнинг яратилишига замин бўлади.  

Бўлиб ўтган сайлов натижалари ҳамда Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, 40 нафар халқ вакили халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати этиб рўйхатга олинди. Шунингдек, вилоятимизда туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлигига ҳам 230 нафар депутат сайланиб, ўз фаолиятини бошлади.  

Бугун вилоятимизда фаолият бошлаган 270 нафар маҳаллий Кенгашлар депутатлари кўксига депутатлик нишонини тақар экан, эндиликда халқ розилиги, одамлар манфаатини тўла-тўкис ҳимоя қилиш, энг муҳими Сайловолди дастуридаги ваъдаларни сидқидилдан бажаришни ўзларининг энг катта мақсадлари, деб билади. Зеро, депутат халқ ва маҳаллий ҳокимлик ўртасидаги кўприк бўлиб, мавжуд муаммолар ечими учун камарбаста бўлсагина халқимизнинг ҳаёти янада фаровон бўлади. Халқнинг овози баланд минбарларда баралла янграйди.   

Суҳбатни ЎзА мухбири А.Бўриев ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишонч ва масъулият ҳисси депутатларни фаолликка чорлайди