Прокуратура органлари ходимлари бюджет маблағларини ўзлаштираётган шахсларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортишга қаратилган ишларни давом эттирмоқда.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мансабдор шахслари тизимда ишламаётган шахсларга иш ҳақи ёзиб, маблағни ўзлари олиб келган. Бунинг натижасида 239,1 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош этилган бу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида эса Халқ таълими бўлими ҳисобчиси Х.К. тумандаги 27-сонли мактабда муқаддам ишлаб кетган фуқаро М.Қ., Н.Т., О.Э. ва ҳақиқатда ишламаган Ш.Қ.нинг номига банк пластик картасини расмийлаштириб, 2016-2020 йиллар давомида жами 355,3 миллион сўм бюджет маблағини талон-торож қилган.

Бу ҳолат бўйича Департаментнинг Сариосиё тумани бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишламаган шахсларга ҳақ ёзиб, пулини ўзлари олган мансабдор шахслар