Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Унда давлат меҳнат инспекцияси меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш масалаларига атрофлича тўхталиб ўтилди. Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаеванинг таъкидлашича, 2021 йилнинг 10 ойи давомида вазирликнинг Давлат меҳнат инспекциясига 20 минг 814 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил қилинганда иш ҳақи ва бошқа тўловларни вақтида тўламаслик юзасидан 6 минг 329 та, иш ҳақидан мажбурий ушлаб қолиш 732 та, ишга қабул қилишда қонун бузилиши бўйича 765 та ҳолат аниқланган. Шунингдек, ишга қабул қилишни рад этилганлигига оид 723 та, ноқонуний ишдан бўшатилишига оид 2 минг 244 та ва норасмий ишлатиш бўйича 1 минг 644 та ҳолат юзасидан текширувлар олиб борилган.

Текшириш натижада 10 минг 441 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Шу билан бирга, 1 минг 506 нафар фуқаронинг иш ҳақлари ундириб берилган.

Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жорий йилнинг шу даврига қадар жами 22 минг 698 та корхонада 40 минг 818 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича 8 минг 431 та ёзма кўрсатма, 2 минг 88 та тақдимнома киритилган ҳамда 9 минг 957 нафар мансабдор шахс маъмурий жаримага тортилган.

Бундан ташқари, вакансия хамда ижтимоий химояга мухтож шахслар учун квоталанган иш ўринларига жойлаштириш бўйича мониторинглар олиб борилганда иш ўрнини яширган ва яратмаган 3 минг 44 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарималар қўлланилган.

Норасмий иш ўринларини расмийлаштириш борасида 275 минг 171 та иш ўринлари легаллаштирилган ва бунинг оқибатида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланган бўлиб, уларнинг иш стажлари ЯММТ тизимига киритилган.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишга қабул қилишда қонун бузилиши бўйича 765 та ҳолат аниқланган