Ўз навбатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди ишни атрофлича кўриб чиқиб, фуқаро М. Маражаповани ўз ишига тиклаш бўйича 2020 йилнинг 4 февраль куни қарор чиқарди.

Сирдарё вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида поликлиника бўлими ҳамшираси вазифасида ишлаб келаётган Марғуба Маражапова у билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра ноқонуний равишда бекор қилинганини, уни ўз ишига қайта тиклашда амалий ёрдам беришларини сўраб вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига ариза билан мурожаат қилган.

– Ариза мутасадди ходимларимиз томонидан атрофлича ўрганилганида ҳақиқатдан ҳам фуқаро Марғуба Маражапованинг иш берувчи – вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази билан тузилган меҳнат шартномаси қонунга зид равишда бекор қилинганлиги маълум бўлди, – дейди Сирдарё вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов. – ОИТСга қарши курашиш марказининг 2019 йил 28 декабрдаги 271-сонли М.Маражаповани меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳақидаги буйруғи бекор қилиниши ва ходимни ўз иш жойига тикланишини сўраб иш берувчи номига тақдимнома киритилди ва шу билан биргаликда, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига ҳам мурожаат қилинди.

Бундан ташқари, вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг 2020 йил 13 февралдаги 23-сонли буйруғига асосан ходим М. Маражапова ўз вазифасига қайта тикланиб, унга мажбурий ишда бўлмаган кунлари учун 1 миллион 894 минг сўм иш ҳақи ҳамда 1 миллион сўм маънавий зарар ҳам ундириб берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро вазифасига тикланди