Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари давлатимиз томонидан қонуний ҳимоя қилиб келинмоқда. Конституциямизда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнатига яраша иш ҳақи олиш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида таъкидланган.

Бироқ меҳнат муносабатларида иш берувчи томонидан ходим ишлаган даври учун иш ҳақи нотўғри ҳисобланиши ёки умуман иш ҳақи ўз вақтида тўланмаслиги ҳоллари тез-тез учраб туради.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ижросини ўз вақтида таъминлаш, айниқса, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг ижро варақаларига асосан “Навоий вилояти тоза ҳудуд” ДУКдан 8 нафар фуқаро фойдасига жами 122 млн. 591 минг сўмлик иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари юзасидан Бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Мазкур ижро ҳужжати дарҳол ижро қилиниши лозимлиги сабабли, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида иш ҳақи тўлиқ ундирилиши таъминланиб, 8 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш ҳақлари ундирилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди