Иш ҳақлари ундириб берилди
ҚорақалпоғистонРеспубликаси судининг қарорларигаасосан жавобгар Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти қорақалпоқ илмий-тажриба станцияси давлатмуассасасидан икки нафарходимнинг 62,9 миллион сўм ойликиш ҳақини ундиришбелгиланган.
Шунга қарамасдан, жавобгар жамият томонидан ушбу суд қарорлари ижроси таъминланмаган ва ишчиларнинг иш ҳақлари тўлаб берилмаган. Ишчи ходимлар суд қарорларига асосан чиқарилган ижро варақаларнинг ижросини таъминлаб беришни сўраб, мурожаат қилишган.
Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан жавобгар муассаса бош ҳисобчисига ижро ҳужжати ижроси 15 кунлик муддат ичида таъминланиши лозимлиги, ижросини таъминламаслик жавобгарликка тортишга ва мажбурий ижро ҳаракатига киришишга асос бўлиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилди.
Ташкилотнинг асосий банк ҳисоб рақами хатловга олиниб, қарздорнинг номида аниқланган 2 та кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ўрнатилди. Шунинг натижасида, жорий йилнинг 21 апрель куни ишчиларнинг қарийб 63 миллион сўмдан зиёд иш ҳақи тўлиқ ундирилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.