Ироқ динори нефть экспорти билан боғлиқ муаммо туфайли кескин қадрсизланмоқда
Ироқ ҳукумати миллий валютанинг янги курсини бир доллар учун 1 520 динор этиб тасдиқлади. “Reuters” маълумотига кўра, бу нисбат динор 14,5 фоиз қадрсизланганини англатади. “Bloomberg” эса Ироқ пули қиймати 13 фоиз пасайганини тахмин қилмоқда.
Ушбу қарор Эрон билан можаро ортидан кузатилган нефть экспорти узилиши ва Ҳурмуз бўғози орқали хом нефть экспортига чеклов қўйилиши асносида қабул қилинди. Ироқ иқтисодиёти нефть даромадига юқори даражада боғлиқлиги сабабли бундай зарбаларга айниқса мойил.
Халқаро валюта жамғармаси ҳисоб-китобига кўра, инқироз таъсири мамлакат ялпи ички маҳсулоти йил давомида 7 фоиз қисқаришига олиб келиши мумкин. Бағдод сўнгги икки ойда углеводород экспортини оширди, аммо ҳажм барибир февраль ойидаги даражадан пастлигича қолмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА