Қирғизистонда сайловнинг якуний натижалари 20 кун ичида эълон қилинади
Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова матбуот конференциясида маълум қилишича, ҳозирда бюллетенлар қўлда санаб чиқилмоқда.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси мамлакат Жогорку Кенешига бўлиб ўтган сайлов натижаларини 20 кундан кечиктирмай эълон қилишини таъкидлаган.
Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова матбуот конференциясида маълум қилишича, ҳозирда бюллетенлар қўлда санаб чиқилмоқда.
4 октябрь куни маҳаллий вақт билан 23:20 да эълон қилинган маълумотда овоз бериш учун сайлов участкаларига 1 миллион 980 минг 240 киши келгани қайд этилди. Бу жами сайловчиларнинг 56,2 фоизини ташкил этади.
Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда ҳозирча тўртта партия 7 фоизлик тўсиқдан ўтган. Улар: «Биримдик» – 24,53 фоиз, «Мекеним Киргизстан» – 23,9 фоиз, «Киргизстан» – 8,74 фоиз, «Бутун Киргизстан» – 7,09 фоиз.