Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг келгуси устувор вазифалари белгилаб олинди
Исломобод шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 30-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз делегациясига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов бошчилик қилди.
Йиғилиш кун тартибидан минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт боғлиқлиги, инвестициялар ва экологик барқарорликка оид долзарб масалалар ўрин олди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари — 2035” концептуал ҳужжати ҳамда Исломобод коммюникеси қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатлар минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ташкилотга аъзо давлатлар иқтисодий бирдамлигининг устувор йўналишларини белгилаб беришга қаратилган.
Азиза Алимова, ЎзА