Иқтидорли ёшлар келажак режалари билан бўлишди
Ёшлар ижод саройида Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан бирга “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари ва Президент мактаби ўқувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Келажак эгалари ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фикрини эшитиш ҳамда уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ёшларнинг бугунги кундаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар бўйича фикр-мулоҳазалари, келажакдаги ғоя ва режалари тингланди ва муҳокама қилинди.

Шунингдек, мулоқот давомида ёшлар, таълим, хорижда ўқиш имкониятлари, стартап ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, шахсий ривожланиш масалалари юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирди.

Уларнинг мурожаатлари тингланиб, тегишли мутасаддилар томонидан тавсиялар берилди.

Мутахассисларнинг қайд этшича, мазкур мулоқот ёшлар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг фикрини инобатга олиш ҳамда долзарб масалаларга ечим топишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА