Ўзбекистон Республикаси Президенти “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади.

Марказнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

қобилиятли ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қизиқадиган ёшларни аниқлаш ва селекция қилиш, улардаги иқтидорни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

ўқувчиларни фан олимпиадаларига мақсадли тайёрлашга оид ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;

фан олимпиадаларига тайёрлаш бўйича тренерлар жамоасини, шу жумладан хорижий мутахассислар, олимлар ва профессор-ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда шакллантириш, уларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва рағбатлантириш;

халқаро ва республика миқёсида мактаб фанлари бўйича ўтказиладиган олимпиада, мусобақа ва танловларни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;

фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодиёт ва илм-фаннинг устувор йўналишларида, шу жумладан мактаб таълими тизимида фаолият олиб боришига кўмаклашиш;

олимпиадалар ўтказиш бўйича халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ушбу соҳадаги илғор хорижий тажрибаларни оммалаштириш;

фан олимпиадаларини тарғиб қилиш, ўзбекистонлик ўқувчиларнинг халқаро фан олимпиадаларидаги иштироки ва натижалари ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиб бориш.

Ўқувчиларнинг халқаро олимпиадаларда муносиб иштирокини таъминлаш учун 2025 йилдан бошлаб Марказ томонидан:

5-8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган олимпиадаларда муваффақиятли иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;

ҳар бир фан йўналиши бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар, қўлланмалар ва журналлар яратилиб, улар доимий равишда хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳамда халқаро олимпиадалар методологияси асосида такомиллаштириб борилади;

ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрловчи тренер-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади, уларга янги методикалар ўргатиб борилади;

фан олимпиадалари буйича миллий терма жамоаларнинг хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма йиғилиш ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;

ўқувчилар учун халқаро олимпиадаларда руҳий босимни енгиш бўйича семинарлар ҳамда мотивацион тренинглар ташкил қилинади;

асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий босқичида муваффақиятли иштирок этган иқтидорли ёшлар учун "интеллектуал оромгоҳлар" ташкил этилади.

Халқаро фан олимпиадалари нуфузли халқаро олимпиадалар, халқаро олимпиадалар ва минтақавий халқаро олимпиадаларга бўлинади ва ушбу олимпиадалар ғолиблари, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарлари бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

2025 йил 1 январдан бошлаб нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарларини жамоанинг натижасига қараб рағбатлантириш тартиби жорий этилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади.

2025 йил 1 декабрга қадар халқаро ва маҳаллий фан олимпиадалари натижаларининг доимий статистикасини юритиш, онлайн фан олимпиадаларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда олимпиадалар иштирокчиларининг маълумотлар базасини шакллантириш имконини берувчи электрон платформа яратилади.

2025 йил 1 майга қадар фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби такомиллаштирилади. Асосий фан олимпиадаларининг республика босқичи ғолибларига медаль бериш тизимини жорий этилади. 

Юртимиз ва буюк аждодларимизнинг дунё илм-фан ривожига қўшган ҳиссасини тарғиб этиш мақсадида қуйидаги халқаро олимпиадалар ўтказиб борилади:

миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик ҳиссини шакллантириш, маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган Буюк Шарқ Ренессанси халқаро олимпиадаси;

Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси;

Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси;

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси;

Абу Али Ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси.

Марказга:

нодавлат фан олимпиадалари ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ пуллик хизматларни кўрсатишга;

халқаро тижорий (пуллик) ва нотижорий фан олимпиадалари ва танловларни ўтказишга;

маҳаллий ва хорижий мутахассисларни тўғридан-тўғри фуқаролик- ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этишга рухсат берилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади