Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида ипотека кредити бозори янада ривожлантирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан «Ипотека тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги қонунларга ипотека муносабатларига электрон гаров хатини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, «Ипотека тўғрисида»ги қонунга онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказига бориш орқали гаров хатини расмийлаштириш ва гаров хати билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ўзгартиришлар киритиш таклиф қилиняпти.

Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар гаров хатини расмийлаштириш, уни бериш, қайта молиялаш жараёнини жиддий тарзда соддалаштириш имконини беради. Шунингдек, ипотека гаров хатлари айланмасини янада ривожлантириш, аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун янги имкониятлар яратиш, ипотека кредитини беришнинг замонавий бозор тизимини шакллантиришга хизмат қилади.

Депутатлар муҳокамалар давомида ўз таклиф-тавсияларини билдириб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ипотека гаров хатларини онлайн олиш мумкинлиги белгиланмоқда