Жорий йилда ишга туширилган “Шаффоф қурилиш” тизими орқали пудратчиларни очиқ-ошкора танлаб олиш натижасида инвестиция дастурлари доирасида бир ойда 400 миллиард сўмдан зиёд маблағлар иқтисод қилинган.
Бу ҳақда давлатимиз раҳбари ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Таъкидланишича, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарёда – 40 миллиард сўмдан, Хоразмда – 35 миллиард сўм, Бухоро, Жиззах, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 30 миллиард сўмдан иқтисод қилинган.
Президентимиз икки ҳафта муддатда тендерлардан иқтисод қилинган маблағларни тегишли ҳудуддаги инфратузилмавий ва ижтимоий масалалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга йўналтириш бўйича объектлар кесимида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди.
ЎзА