Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари мобайнида ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда кам таъминланган оилалар, ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиняпти.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Уйда ногирон қизим ва неварам билан ўтирганимизда, бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари хонадонимизга ташриф буюришди, – дейди Олмазор тумани “Жийдали” маҳалласида яшовчи 71 ёшли Лутфинисо Мирзарахимова. – Уларни кўриб жуда хурсанд бўлдим, оилангиздан хабар олгани келдик дейишганида бошим осмонга етди. 38 ёшимда турмуш ўртоғим оғир касалдан вафот этди, улардан кейин 1 нафар қизим, 1 нафар ўғлим қазо қилди, кенжа қизим Ҳилола 2-гуруҳ, неварам Усмонжон 1-гуруҳ ногирони, уларга ёлғиз ўзим қарайман.

Бундан ташқари, Институт профессор-ўқитувчилари Қува туманининг “Бўстон” маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлари 1975 йилда туғилган Хуррият Мамажонова ва унинг 12 ёшли ўғли Намозиддин Мамажоновларнинг ҳолидан ҳам хабар олишди.

photo_2019-09-18_14-50-43.jpg

– Мени кўргани ростдан Тошкентдан келдингларми? – дейди болаларча беғуборлик билан Н.Мамажонов. – Мен ҳам тенгдошларим қатори кўчада ўйнагим, мактабга боргим келади. Бироқ имкониятим чекланган. Лекин ўқитувчим ҳар куни уйимизга келиб фанлар бўйича сабоқ бериб кетади. У кишига раҳмат айтаман. Чунки, китоб ўқишга ўргатади. Адабиёт ва санъатни яхши кўраман.

Шунингдек, Қувасой шаҳар “Бўстон” маҳалласи Бўстонлиқ кўчасида яшовчи 12 ёшли Насибулло Миркомиловнинг ҳам холидан хабар олинди. Соғлом туғилган болакай 3 ойлигида бетоб бўлиб, шу аҳволга тушиб қолган.

ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда олиб борилаётган шу каби эзгу ишлар давом этмоқда.

IMG_5741.jpg

ИИВ Малака ошириш институти
Матбуот хизмати.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Инсонларнинг дарду-ташвишлари билан яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир
Жамият
20:05 / 23:09:2019