“Инсон” волонтёрлари – ижтимоий ҳимоя тизимининг янги таянчи
Бўстонлиқ туманида “Инсон” волонтёрлари учун ўқув жараёнлари ташкил этилди. Улар ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатади.
Бугунги кунда бу ташаббус шунчаки лойиҳа эмас, балки тизимли ишнинг бир қисмига айланди: пилот босқичда лойиҳа республиканинг 28 та ҳудудида (туманида) синовдан ўтказилди. Унинг доирасида 440 нафар волонтёр томонидан аҳолига жами 2000 соатдан ортиқ ёрдам кўрсатилди, бу эса ижтимоий волонтёрликни ривожлантиришнинг долзарблиги ва самарадорлигини тасдиқлади.

Ўқув жараёнлари 250 нафар волонтёрни қамраб олиб, амалий ёрдам кўрсатиш, аҳоли билан ишлаш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

– Ишончим комил, айнан шундай инсонлар орқали жамиятда янги ғамхўрлик маданияти шаклланмоқда. Шу боис биз волонтёрлар ҳамжамиятини ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим қисми сифатида ривожлантирмоқдамиз, — дея таъкидлади Шаҳноза Мирзиёева, Агентлик директорининг биринчи ўринбосари.

“Инсон” волонтёрлари ислоҳотлар ва аҳоли ҳаёти ўртасида боғловчи кўприкка айланмоқда. Бу ижтимоий ҳимоя тизимини ҳар бир инсон учун янада яқинроқ қилиш йўлидаги бир муҳим қадамдир.
Н. Раҳмонова, ЎзА