Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси «Ўзбекистон – БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусига бағишланди.

Бугун Ўзбекистон ўз мустақил тараққиётининг сифат жиҳатдан янги босқичига қадам қўйди. Бу йўлда у жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Айниқса, давлатимизнинг ҳозирги мураккаб шароитда давримизнинг энг обрўли халқаро тузилмаси – БМТ билан тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб, кундан-кунга фаоллашиб бормоқда.

Айниқса, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Жорий йилг 13 октябрда Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашига ўз гуруҳидаги давлатлар орасида энг кўп овоз билан сайланди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши инсон ҳуқуқлари борасида энг обрўли халқаро ташкилотдир. Кенгаш дунёда умуминсоний ҳуқуқлар соҳасида барча масалаларни ва вазиятларни муҳокама қилиш ваколатига эга тузилмадир.

Таъкидлаш жоиз, Президентимиз томонидан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясига оид умумдавлат дастурида Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашига номзодини кўрсатиш вазифа қилиб қўйилган. Ва бу 2018 йил Женевада ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашнинг 37-сессияси кун тартибида акс этган эди.

2020 йилга келиб, Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан зиёд халқаро ҳужжатга, шу жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколларига қўшилиб, тенг ҳуқуқли аъзо давлатга айланди.

Сессияда инсон ҳуқуқлари соҳасига доир кўплаб муайян саволларга спикерлар аниқ ва равшан жавоб берди.

Содиқ САФОЕВ, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари:

– Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди. Бу овоз бериш жараёнида Ўзбекистон энг кўп овоз олди. Бу Ватанимиз, давлатимиз тарихида бурилиш ясайдиган ва шу билан бирга ривожланишимизнинг охирги 4 йилида олиб борилаётган ислоҳотларимиз билан янги давр бўсағасида эканлигимизни намоён қилади.

Охирги 4 йил мобайнида бизнинг мамлакатимиз энг муҳим мақсадга эришди. Ўзбекистоннинг халқаро имиджи ўзгарди. Бу ниҳоятда қийин, халқаро обрў, халқаро имидж инерцион куч. Уни ўзгартириш ўз-ўзидан бўлмайди, бу фундаментал ҳам дипломатияни, ҳам ички сиёсатни ўзгартириш билан боғлиқ. Биз бугун шуни хулоса қилишимиз мумкин-ки, Ўзбекистоннинг ребрендинги, янги қиёфаси вужудга келди.

Кўп йиллар мобайнида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласи қандайдир салбий маънога эга бўлган. Ҳудди инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, муҳофаза қилувчи ташкилотларга давлатнинг душмани сифатида ёндашиб келинган. Биз кўп халқаро ташкилотлар билан мулоқотни тўхтатган эдик, Ўзбекистон улар билан тизимли мулоқотга эга бўлмаган эди.

Абдулазиз КОМИЛОВ, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири:

– Ўтган қисқа давр мобайнида Ўзбекистоннинг кўп томонлама халқаро алоқалари сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди. Халқаро майдонда, жумладан, БМТнинг энг юқори минбаридан Ўзбекистон бугун дунёни ташвишга солаётган долзарб масалалар бўйича нафақат муносабат билдирувчи, балки уларнинг ечимлари бўйича аниқ таклиф бераётган, кун тартиби борасида ўз мавқеига эга давлат сифатида ўзини намоён қилмоқда.

Авваламбор, турли халқаро ташкилотларда, катта давлатлар, халқаро марказларда қандайдир муносабат туғилдики, Ўзбекистон ҳеч қачон ислоҳ қилинмайдиган давлат, жамият. Нега деганда мана шу ислоҳотларни уч йил олдин бошлаган бўлсак, ундан олдин 20 йил мобайнида биз ҳеч қачон бу ташкилотлар билан шундай яқин ишламаган эдик ва инсон ҳуқуқларига етарли эътибор берилмаган эди. Кенгаш 20 йил давомида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистонга нисбатан энг танқидий ташкилот бўлган. Шунга қарамасдан, Кенгашга аъзо бўлишга ҳаракат қилдик. Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайланиши Ватанимиз мавқеини янада кучайтирди, обрўсини оширди.

Бугун вазият тубдан ўзгармоқда. Масалан, Сэм Браунбэк – АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича фавқулодда элчиси ва бошқа кўплаб таниқли хорижий сиёсатчилар диний эркинликни таъминлаш йўлидаги ўзгаришларда Ўзбекистон бошқа мамлакатлар учун намуна ва модель бўлиши мумкин, дея эътироф этди.

Акмал САИДОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари:

– Сўнгги 4 йил ичида Ўзбекистонга БМТнинг тўртта юқори даражали вакиллари келишди.Бошида бир нечта ташкилотлар бу хорижий вакилларни чақирмаслик керак, улар танқид қилиб ташлайди, деб норози бўлишганди. Аммо Президентимизнинг қатъий ташаббуси билан бу саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Бу ўз самарасини бермоқда. 2017 йил майда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси, 2017 йил сентябрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид жаноблари ташриф буюрди.

2018 йил Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказишга БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси бош директори Майкл Мёллер, 2019 йил октябрь ойида БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян келди.

Хелена ФРЕЙЗЕР, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили:

– Ўзбекистонни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйиа Кенгашига сайланиши катта шараф ва шу билан бирга катта масъулият. Кимнинг олдида масъулият дейсизми? Авваламбор, бу Ўзбекистон халқининг олдидаги масъулият. Қолаверса, бутун халқаро ҳамжамият олдидаги масъулият. Бу дегани Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда бошқа мамлакатларга андоза бўлишини англатади. Ундан ташқари, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини тарғибот қилишда стандарт ва андозаларни қўллаб-қувватлашда янада олдинга интилиши мақсадга мувофиқ.

Биз Ўзбекистон ҳукумати билан инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида қатор лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликда фаолият олиб боряпмиз. Хусусан, Ногиронлар конвенциясини ратификация қилиш бўйича ишлаяпмиз. Шунингдек, ҳибсга олинган шахслар ҳуқуқини ҳимоя қилиш Ўзбекистон учун яна бир муҳим вазифалардан биридир

Бахтиёр ИБРОҲИМОВ, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили:

– Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлгани қандай кутиб олинди?

Бу йилги сайлов натижаларини эълон қилиш жараёни бир мунча бошқача тарзда амалга оширилди. Бунинг асосий сабаби ҳозир бутун жаҳонни қамраб олган коронавирус пандемиясидир. “COVID-19” туфайли ҳозирги кунда БМТ Бош қароргоҳида ўтказилаётган барча тадбирларда қатъий эҳтиёткорлик чоралари кўрилмоқда. Шу боис, бўлиб ўтган сайловларда мамлакатлар овоз берганидан кейин улар вакилларининг барчаси Бош Ассамблея залини тарк этиб, сайлов натижаларини эълон қилиш жараёнини махсус БМТ веб-сайтида кузатишди. Шуни мамнуният билан таъкидлашим лозимки, сайлов натижалари эълон қилиниши билан бизга юздан ортиқ хорижий давлатларнинг БМТ вакилларидан табриклар кела бошлади.

Бобур БЕКМУРОДОВ, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси:

– Бугун Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига қараш ўзгарди. Илгари кимдир ўз ҳаққини талаб қилиб чиқса, "сен сиёсатга аралашма", дейиларди, қўрқув бор эди. Ҳозир инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари бор бўлса-да, улар сиёсий даражада эмас, асосан жойлардаги кадрлар масаласи билан боғлиқ. Муҳими, парламент ва ҳукумат бундай ҳолатларга бефарқ бўлмай, муносабат билдиряпти.

Бир сўз билан айтганда, бугун Ўзбекистоннинг демократик ўзгаришларга содиқлигини намоён қилиш, юртимизда кечаётган улкан ислоҳотлар ва янгиланишлар даврида, аввало, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифалардан бири саналади. Бу борада БМТ ҳамда бошқа халқаро тузилмалар билан фаол ҳамкорликни олиб бориш эса, албатта, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида мустаҳкам ҳамкорлик
Сиёсат
20:17 / 17:10:2020