“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари инсон манфаатлари учун хизмат қилмоқда (+видео)
Ўзбекистонда ижтимоий хизматлар соҳасидаги ислоҳотлар Миллий агентлик орқали самарали бошқарилиб, барча қатламлардаги инсонларни, айниқса ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эҳтиёжлари кафолатланмоқда.
Шаҳарнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази орқали 12 тоифадаги муҳтожларга 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда. Марказ замонавий шароитлар ва рақамлаштирилган хизматлар билан таъминланган бўлиб, мурожаатлар қабул қилинади, эҳтиёжлар аниқланади ва хизмат кўрсатиш жараёнлари самарали ташкил этилган. Шунингдек, хизматдан фойдаланувчиларнинг ҳолати доимий равишда мониторинг қилиб борилади.
Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган “Имкониятлар олами” муассасасида 3 ёшгача бўлган болалар учун эрта аралашув, ногиронлиги бўлган болалар учун ижтимоий мослашув ва реабилитация ҳамда кундузги парвариш хизматлари йўлга қўйилган. Муассаса ҳозирда 80 нафар инсонга хизмат кўрсатмоқда ва 12 нафар малакали мутахассислар томонидан парвариш қилиняпти.
Мамлакатимизда ижтимоий давлат тамойиллари устувор бўлиб, барча аҳоли қатламларига меҳр-оқибат ва кўмакни яқинлаштиришга қаратилган бу каби лойиҳалар жамиятимизда ижтимоий адолат ва инсон қадрини мустаҳкамлайди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/-xq6ALa_5aE?si=UxRKZMAuzk0-nqUc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Н. Абдувоитов