Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда "Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурига асосан 20 февралдан 28 февралга қадар давом этадиган “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида ташкил қилинди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов давра суҳбатини очар экан, шу кунларда 75 йиллиги кенг нишонланаётган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилингандан сўнг халқаро ҳамжамият инсон ҳуқуқи ва асосий эркинлигига устувор аҳамият бера бошлаганини қайд этди.

Мазкур ҳуқуқлардан бири – таълим олиш ҳуқуқи – барчамизнинг инсон ҳуқуқларидан фойдаланишимизга кенг йўл очади.

2004 йил 10 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган Инсон ҳуқуқлари соҳасида Жаҳон таълим дастури ҳам доимий амалга ошириладиган узлуксиз босқичлардан иборат ташаббус ҳисобланади.

Ўтган давр мобайнида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг уч босқичи дунё миқёсида амалга оширилди. Мазкур жараёнда давлатлар томонидан бошланғич ва ўрта мактабда, олий таълим тизимида, ўқитувчи ва тарғиботчилар, давлат хизмати, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ва барча даражадаги ҳарбийлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида инсон ҳуқуқи бўйича таълим бериш билан боғлиқ маърифий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Дастурнинг айни пайт давом этаётган 2020-2024 йилларга белгиланган тўртинчи босқичи ёшларни тенглик, инсон ҳуқуқига амал қилиш ва камситмаслик руҳида тарбиялаш, инклюзив, тинч ва осойишта жамият яратишга имкон берувчи сифатли таълим беришга йўналтирилган.

Президентимизнинг 2023 йил 7 февралда имзоланган қарори билан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ва ушбу дастурни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Миллий таълим дастури мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Миллий стратегия ижросини таъминлаш, Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажариш мақсадида қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Давра суҳбатида “Инсон ҳуқуқлари: тарих ва келажак”, “Ёшлар ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида” мавзуларида маърузалар тингланди, дастурда кўзда тутилган тадбирлар бўйича жонли мулоқот бўлиб ўтди.

2022 йил декабрда якунланган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тадқиқотлар” танлови ғолиблари тантанали равишда тақдирланди.

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА  мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият