Нукусда “Маҳкумларнинг ва қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро-ҳуқуқий нормалар” мавзусида ҳудудий семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси суди, прокуратураси, Ички ишлар ҳамда Адлия вазирликлари, тегишли муассасалар вакиллари иштирок этди.  

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти мудири С.Азимов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий масалалар бўйича лойиҳалар Координатори маслаҳатчиси И.Файзуллин, Қозоғистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳузуридаги миллий профилактика механизми мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоси А.Ибраева ва бошқалар ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати институтлари фаолияти, бу борада Қозоғистон Республикаси тажрибаси, жамоатчилик комиссиялари мониторинги ва миллий профилактика механизми ўртасидаги фарқлар, қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки камситувчи муомала ёки жазони таъқиқлаш бўйича ЕХҲТ стандартларига тўхталди.  

Асосий қомусимиз Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари давлатимиз сиёсатининг асосий йўналиши сифатида белгилаб қўйилган. Жумладан, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. Чунки, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг муҳим шартларидан бири – бу инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдир.

Давлатимиз раҳбари  БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида қайд этганидек, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили асосида амалга оширилади. Биргина ўтган йилнинг ўзида 50 минг нафар ватандошимиз Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди, бу йил яна 20 мингдан зиёд киши фуқароликка эга бўлади.

Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

[gallery-2056]

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда халқаро нормалар