Ҳукумат қарори билан “Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

Мазкур реестр Адлия вазирлиги томонидан “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида барча учун очиқ ҳолда белгиланган шаклда юритилади.

Реестрни шакллантириш ва юритиш назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш, уларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаб боришни ўз ичига олади.

Шунингдек, инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи такрорланадиган ва долзарблигини йўқотган омилларни бекор қилиш ҳамда эълон қилиб бориш жараёнларини қамраб олади.

Реестрни юритишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

— назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш;

— тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

— тадбиркорлар фаолиятини ноқонуний тўхтатиш ҳолатларининг олдини олиш;

— давлат томонидан назорат қилиш тизимининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлаш.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестри очиқ ҳолда юритилади