Пойтахтимизда ўтказилган кенг кўламли рейд тадбирлари давомида кўп қаватли уйларда жамоат хавфсизлиги ва техник барқарорликка таҳдид солувчи қўпол қонунбузарликлар фош этилди.

Айрим фуқаролар ўз шахсий манфаатларини жамоат хавфсизлигидан устун қўйиб, уйларнинг таянч деворларини бузиш, ертўла қисмларини ноқонуний ўзгартириш каби хатти-ҳаракатлар билан нафақат ўзларини, балки бутун хонадон аҳолисини хавф остига қўймоқда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамкорлигида ўтказилаётган рейд тадбирларида аниқланган ҳолатлар инсон ҳаёти ва мулк хавфсизлигига қай даражада беписандлик билан қаралаётганини яққол кўрсатди.

Чилонзор туманидаги 2-Чарх Камолон маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида таянч ва тўсиқ деворлар ўзбошимчалик билан бузиб ташланган. Шу билан бирга, ер ости қисми ноқонуний равишда ковланган. Натижада муҳандислик тармоқларига зарар етказилган.

–Жараёнда мулкдорлар томонидан кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатига шикаст етказган ҳолда таянч ҳамда тўсиқ деворларни бузиб ташлаш, шунингдек, кўп қаватли уйнинг умумий ҳудудини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби ҳолатлар аниқланмоқда, – дейди Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси бош мутахассиси Шаҳобиддин Саидқулов. – Инспекция ходимлари томонидан бу ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддаси асосида уй эгасига нисбатан 50 баравар миқдорда жарима қўлланилди. Шунингдек, жойни аввалги ҳолатига келтириш бўйича ёзма кўрсатма берилди.

Рейд тадбирларининг кейинги манзили Учтепада жойлашган 27-сонли кўп қаватли уй бўлди. Бу кўп қаватли уйнинг бетон конструкциялари кесилиб, ноқонуний йўлак очилгани аниқланди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, таянч деворни бузиш — бинога қилинган зарба, бинога зарба эса одамлар ҳаётига хавф. Бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади. 

–Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари томонидан Учтепа тумани Лутфий кўчаси 27-сонли кўп қаватли уйда олиб борилган мониторинг натижасида ушбу уйда янада хавфлироқ ҳолат кузатилди — хонадон эгаси ертўла қисмининг бетон конструкцияларини кесиб ташлаган, ҳатто ноқонуний йўлак очган, – дейди Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бўлим бошлиғи Юсуф Худойбердиев. –Шунингдек, ертўлада санузел ўрнатилиб, муҳандислик тармоқларига рухсатсиз ўзгартиришлар киритилган. Бу ҳолат бўйича ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 200-сонли қарор талабларига зид равишда тегишли ташкилотларнинг рухсатномасини олмасдан ўзбошимчалик билан ички ва ташқи қисмда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани аниқланди. Аниқланган ҳолатларни дастлабки холатга қайтариш ҳамда тегишли рухсатномаларни олиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Агар мулкдор томонидан бу талаблар бажарилмаса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддаси 3-қисмига асосан БҲМ 50 баравари миқдорида жарима қўлланилиб, бузилган қисмларни қонуний тартибда тиклаш талаби қўйилади. Агар кўрсатма белгиланган муддатда бажарилмаса, ишлар туманлараро судига юборилиши тушунтирилди. 

Инспекция мутасаддилари таъкидлаганидек, ҳар бир конструкция, ҳар бир деворнинг муҳандислик аҳамияти бор. Уни ўзбошимчалик билан бузиш — нафақат қонунбузарлик, балки инсон ҳаётига беписандлик.

Пойтахтдаги айрим фуқароларнинг ўзбошимча ҳаракатлари нафақат уйларнинг техник барқарорлигини издан чиқаради, балки бутун маҳалла аҳолиси учун фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳозирда назорат тадбирлари республика миқёсида давом этмоқда. Ҳар бир аниқланган ҳолат бўйича қатъий чора кўриш, масъулларни жавобгарликка тортиш — инспекциянинг доимий назоратида.

Жамоат хавфсизлиги шахсий манфаат қурбони бўлмаслиги керак. Ҳар бир хонадон, ҳар бир қават инсон ҳаёти билан боғлиқ ва буни ҳеч ким унутиши мумкин эмас.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/x5kCsrfVdXo" title="Inson hayoti va mulk xavfsizligiga bepisandlik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳаёти ва мулк хавфсизлигига беписандлик (+видео)