Адлия вазирлиги томонидан Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари донорлигига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди.

Рўйхатда тирик донор учун трансплантация объектлари буйрак, жигар ва жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмигининг ўзак ҳужайралари трансплантациясига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар назарда тутилган касалликлар бор.

Бунга ОИВ/ОИТС, наркомания, токсикомания, алкоголизм, морбид семизлик, артериал гипертензия II-III даражаси, сурункали буйрак касаллиги II-III-IV-V босқичи, қандли диабет, икки томонлама сийдик тош касаллиги, хавфли ўсма касалликлари кабилар киради.

Шунингдек, инсон мурдаси учун трансплантация объектлари буйрак, жигар ва жигар бўлаги, томирлар (йирик томирлар қисмлари) ва кўз шох пардаси ҳамда унинг қисмлари трансплантациясига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар белгиланган.

Булар сирасига ОИВ/ОИТС, туберкулёз, сепсис, замбуруғли касалликлар, TORCH инфекцияси ((IgM позитив), ўта хавфли инфекцион касалликлар, хавфли ўсма касалликлари кабилар киради.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон аъзолари донорлигига қайси касалликларда рухсат этилмайди?