Халқимизни табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари доимий эътиборда.

Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, мавжуд канализация тармоқларини янгилаш ҳар жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.

Тошкент вилоятининг 4 та туманини ичимлик суви билан таъминлашга мўлжалланган яна бир йирик иншоат Қибрай туманида қурилмоқда. Осиё тараққиёт банкининг 1-фазаси лойиҳаси доирасида бунёд этилаётган "Қодирия" қишлоқ ҳудудий сув иншооти вилоят аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб беришга мўлжалланган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзсувтаъминот" AЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров ва "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ мутасаддилари ҳудудлардаги объектларда бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди, қурилиш ишлари билан танишди.

Хусусан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари давомида соҳа мутасаддилари Тошкент шаҳридаги "Қодирия" бош сув иншоотида бўлди. Мазкур мажмуа пойтахт аҳолисини ичимлик суви билан таъминлайдиган йирик иншоот бўлиб, у ерда айни пайтда мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

photo_2020-09-23_16-56-29.jpg

photo_2020-09-23_17-22-22.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иншоот 4 та туманни ичимлик суви билан таъминлайди