Инфографика: Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик (+видео)
Тожикистон Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Тожикистон импорт қилувчи давлатлар орасида 9 ўринни эгаллайди ва Ўзбекистон экспортининг 2 фоизи Тожикистон ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро савдо эркин савдо режимида амалга оширилади. Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга яқинлашмоқда.
2017–2025 йиллар давомида Ўзбекистоннинг Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми 3,8 баробарга, яъни 237,9 млн доллардан 912,4 млн долларгача ошди.
Экспорт ҳажми 3,7 баробарга ўсиб, 186,1 млн доллардан 683,1 млн долларгача етди.
Импорт эса 4,4 баробарга ошиб, 51,8 млн доллардан 229,3 млн долларгача кўпайди.
2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Тожикистон инвестициялари иштирокида 420 та корхона фаолият юритмоқда. Улардан 110 таси қўшма корхона, 310 таси эса Тожикистон капитали 100 фоиз бўлган хорижий корхоналар ҳисобланади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/F5p_tgu1Y-w" title="Infografika: O`zbekiston va Tojikiston o`rtasidagi savdo-iqtisodiy va investisiyaviy hamkorlik " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА