Индонезия делегацияси Самарқандга келди
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Индонезия Республикаси Халқ маслаҳати кенгаши раиси Аҳмад Музани бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов кутиб олди.
[gallery-30195]
Индонезия Халқ маслаҳати кенгаши раиси 2-3 июль кунлари Самарқандда бўлади ва вилоят ҳокими ҳамда туризм соҳаси масъуллари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади. Шунингдек, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва вилоятдаги бошқа тарихий-маданий масканлар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиши кўзда тутилган.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари