Имомназарова Нуржахон Токтабоевнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Пахта хомашёсини ифлосликлардан тозалашда УХК агрегатининг самарали конструкциясини яратиш асосида тозалаш самарадорлигини ошириш” мавзусида
Имомназарова Нуржахон Токтабоевнанинг 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги бўйича, “Пахта хомашёсини ифлосликлардан тозалашда УХК агрегатининг самарали конструкциясини яратиш асосида тозалаш самарадорлигини ошириш” мавзусида, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишининг ҳимояси Наманган давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.15.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 16 май куни соат 15:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 160103, Наманган шаҳри, Гулобод МФЙ, Жанубий айланма йўли кўчаси, 17-уй.
Тел./факс: (+998) 69 234-14-85
e-mail: namdtu_info@edu.uz; namDTU@exat.uz