Имкониятларни янги технология ва ишланмалар билан бирлаштириш муҳимлиги айтилди
Электротехника саноати учун асосий хомашёлардан бири бўлган мис ишлаб чиқаришни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди. Ушбу лойиҳа ҳисобига мис ишлаб чиқариш ҳажми 300 минг тоннага, 2030 йилга бориб эса 500 минг тоннага етказилади.
Мамлакатимизда қуёш ва шамол электр станциялари, энергия сақлаш қувватлари барпо этилмоқда, ҳудудларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Келгуси ўн йилда ҳамкорлар билан 450 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинган.
Бу – электротехника маҳсулотлари учун ҳам улкан ва узоқ муддатли бозор. Мамлакатимизда мис ва муҳим минераллар захиралари, салоҳиятли ёшлар, тажрибали тадбиркорлар ҳамда ҳамкорликка тайёр инвесторлар бор. Энди ушбу имкониятларни янги технология ва ишланмалар билан бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.
ЎзА