Маълумки, мамлакатимизда мобиль қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизими жорий этилган. Мазкур тизимни жорий этишдан мақсад – истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, республикамизга сифатсиз мобиль қурилмалар кириб келиши ва унинг ноқонуний савдоси олдини олишдир.

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси – тизим оператори томонидан мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш учун шахснинг паспорт маълумотлари, учинчи шахслар томонидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида мобиль қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига қўшимча текширув алгоритми киритилган. Яъни, қурилманинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахсларнинг абонент рақами маҳаллий мобиль операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилганлиги талаб этилади.

Умуман олганга, мобиль қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизимининг жорий этилиши адолатли рақобат муҳитини юзага келтирди. Бу тизим сабаб ноқонуний ишлаётган тадбиркорлар фаолияти қонунийлаштирилиб, бугунги кунда 70 га яқин импортёрлар фаолият юритмоқда. Ваҳоланки, бир йил аввал импортёрлар бармоқ билан санарлик даражада кам эди. Бугунги кунга келиб республикамизда рўйхатдан ўтказилаётган 77 фоиздан ошиқ мобиль қурилмалар расмий равишда импортёрлар томонидан тақдим этилаётган буюртмаларга асосан рўйхатга олинмоқда. Қолган қисми фуқароларимиз томонидан четдан олиб келинаётган ёки почта орқали етказилаётган қурилмаларни ташкил этмоқда.

Айни кунларда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда айрим танқидий фикрлар, жумладан, фуқароларнинг шахсий маълумотлари ўғирланиши, рўйхатдан ўтишда бюрократик ва мантиқсиз тўсиқлар қўйилиши каби тизимга айб қўйилмоқда.

Хўш, ушбу фикрлар қанчалик асосли?

Аввало, юқорида қайд этиб ўтилганидек, мобиль қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизими истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, республикамизга сифатсиз мобиль қурилмалар кириб келиши ва унинг ноқонуний савдоси олдини олиш мақсадида йўлга қўйилган.

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси томонидан айни шу мақсадда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тизим билан боғлиқ танқидий фикрларга тўхталадиган бўлсак, яъни фуқароларнинг шахсий маълумотлари ўғирланиши корхона фаолиятига боғлиқ эмас. Яъни, буни соддароқ, амалий жараён билан боғлаб тушунтирадиган бўлсак, жорий йил бошидан «ЎзТТБРМ» ДУК (мобиль қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш Тизими оператори)га паспорт маълумотлари бегона шахслар томонидан ноқонуний фойдаланилиб келинаётганлиги бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Тизим оператори томонидан Интернет тармоғи орқали огоҳлантирувчи чоралар берилаётганлигига қарамасдан, кўплаб истеъмолчилар мобиль қурилмаларни харид қилишда шу жиҳатларга эътибор қаратмаяпти.

Жумладан, бугунги кунда бегона паспорт маълумотларига 200 мингдан кўп мобиль қурилмаларнинг рўйхатга олиниш ҳолатлари аниқланган (Бундай қурилмалар белгиланган тартибда тизимдан ўчирилган ҳамда ҳақиқий паспорт эгаларига уларга тегишли бўлган мобиль қурилмалар расмийлаштирилган).  

Табиийки, шу ўринда ҳақли савол туғилади: нима учун шундай? Чунки рўйхатга олиш жараёни онлайн режимида амалга оширилади ва тизим оператори жараённинг иккинчи томонида рўйхатдан ўтказувчининг кимлиги, паспорт эгаси ёки қоидабузар бўйича маълумотга эга эмас. Бу ўринда UZIMEI тизим оператори фуқароларнинг паспорт маълумотларини бегона шахслар томонидан фойдаланилиши бўйича жавобгар ҳисобланмайди.

Онлайн режимида рўйхатга олишни бекор қилиш, бошқача айтганда, ижтимоий тармоқлар орқали “рўйхатдан ўтишда бюрократик ва мантиқсиз тўсиқлар”ни бекор қилиш истеъмолчиларнинг янада кўпроқ норозиликларига олиб келади. Чунки, бундай вазиятда ҳар бир фуқаро рўйхатдан ўтиш учун Тизим оператори офисларига келиши талаб этилади. Бу фуқароларнинг ортиқча вақт йўқотишига олиб келади.

Бу борада аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳозирги кунга қадар Қорақолпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш пунктлари фаолият юритмоқда. Тизим оператори томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида хизмат кўрсатиш пунктларини очиш ишлари давом эттирилмоқда.

Энг асосийси, мана бир ой вақт ўтди, пойтахтимизнинг энг машҳур савдо мажмуаларидан бири бўлган “Малика” бозорида ҳам Тизим операторининг шахобчаси ишлаб келмоқда. Савдо мажмуасига келган ҳар қандай харидор мобиль қурилмани сотиб олишдан олдин унинг IMEI-кодлари рўйхатдан ўтганлиги (ўтмаганлиги) ёки кимнинг номидан ўтганлигини (бировнинг паспорт маълумотларига), расмий равишда импорт қилинганлиги тўғрисида бепул маълумот олиши мумкин. Бу хизматдан “Малика” савдо мажмуасидан чиқмаган ҳолда фойдаланиши истеъмолчиларга анча қулайлик яратади.  

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, фуқароларга уларнинг шахсий маълумотлари (паспорт) бегона шахслар томонидан фойдаланилишининг олдини олишда янада эътиборли бўлишлари мақсадга мувофиқ. Чунки фуқаро паспорт маълумотларини бегоналарга бермаса, рўйхатдан ўтишда (шахсий маълумотлар ўғирланиши) ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Мухтасар айтганда, мобиль қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизими янада такомиллаштирилиб, том маънода истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишдаги норозиликларга расмий муносабат билдирилди