Америкалик тадбиркор Илон Маск янги ижтимоий тармоқ яратиш устида жиддий бош қотираётганини маълум қилди.
"Илон Маск, сиз шундай янги ижтимоий тармоқ яратиш имкониятини кўриб чиққан бўлармидингиз? У очиқ бошланғич кодлари билан алгоритмга эга бўлади, унда сўз эркинлигига ва унга амал қилишга алоҳида эътибор қаратилади, у ерда пропаганда оз бўлади. Ўйлашимча, бундай платформа керак", – деб ёзган унга Twitter фойдаланувчиларнинг бири.
"Мен бунинг устида жиддий ўйлаяпман", – деб жавоб қайтарган унга Илон Маск.