Илмий ишланмалар асосида маҳсулот ишлаб чиқараётган тадбиркорларга қандай солиқ енгилликлари берилади?
Патентсиз илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни йўлга қўйган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги тегишли фармонида кўзда тутилган имтиёз ва преференциялар (солиқдан ташқари) татбиқ этилади.
Илмий тадқиқот натижасида яратилган патентсиз илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) йўлга қўйган корхоналар 2026 йил 1 майдан 2029 йил 1 майгача бўлган давр учун фойда солиғини белгиланган солиқ ставкасидан 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.
Бу ҳақда шу йилнинг 9 октябрида қабул қилинган “Янги ишланмаларга асосланган “спин-офф“ корхоналарини ташкил этиш ҳамда янги ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳаларини молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида белиганди.
Лойиҳаларни молиялаштириш Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
ЎзА