Илм-фан ривожисиз юксак тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу сабабли дунё мамлакатларининг аксарияти асосий эътиборни илм-фанни ривожлантиришга, илм-фан орқали ишлаб чиқаришни, саноатни ва бошқа тармоқларни юксалтиришга қаратмоқда.

Маълумки, жорий йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий ва инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг тубдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, илмий жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси борасида Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори ўринбосари Фарҳод Раҳимов қуйидагиларни сўзлаб берди.

-  Давлат сиёсати узлуксиз таълим-тарбия тизимига асосланган. Мазкур йўналишни тубдан ислоҳ қилишда инновациялар, янги технологияларнинг ўрни беқиёс. Чунки инновация тараққиётга бошловчи йўл, бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам муаммоларнинг теран англаниши туфайли пайдо бўлган, инсон интеллектуал тафаккурида чархланган ғоядан бошланувчи илмий-тадқиқот, янги яратилган ва ҳуқуқий ҳимояланган интеллектуал мулк объекти маҳсули, янгиланиш ва юксалишларни таъминловчи кучдир.

Юқоридаги ҳужжат лойиҳаси илмий ташкилотларнинг молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини қайта кўриб чиқишни кўзда тутади ва илм-фан ҳамда инновацияларни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.  

Бугунги кунда мамлакатимизда илм-фан ва инновациялар ривожланишини қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этишга йўналтирилган амалдаги бошқарув тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, босқичма-босқич ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Сабаби, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, бевосита рақобатбардошлик кучайиши билан чамбарчас боғлиқдир. Мазкур инновацияларнинг шаклланиши “муаммо – илмий ғоя – интеллектуал мулк объекти – стандартлар ва инновация” инновацион эко муҳит занжирининг самарали ишлаши асосида қурилади.

Фармон лойиҳаси янги механизмга қаратилган бўлиб, илмий ташкилотларни молиялаштириш бўйича тартиб Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ҳисобидан илм-фан харажатлари учун ажратилган маблағлар доирасида сақланаётган ва базавий молиялаштиришга ўтказилган илмий ташкилотларнинг илмий фаолиятини мувофиқлаштириш таклиф этилмоқда.

Мазкур ислоҳотлар натижасида 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси ва Инновацион ривожланиш стратегиясида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб Глобал инновацион рейтингда ТОП-50 таликка киришига замин яратилади.

Шунингдек, ҳужжатда ёш олимларни хорижий илмий стажировкага юборишни ташкил қилишда ҳам тегишли вазифалар белгилаб берилмоқда. Хусусан, 2025 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича танловларни ташкил этиш, ўтказиш, саралаш ва молиялаштириш Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан амалга оширилади.  

Қайд этиш лозимки, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий стажировкага фақат илмий фаолият билан шуғулланаётган 35 ёшдан ошмаган ходимлар юборилади.

Муҳим жиҳати шундаки, лойиҳалар бўйича танловлар эълон қилинади ва лойиҳалар дастлабки экспертизадан ўтказилади. Танловдан мувафаққиятли ўтган амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маҳаллий бюджетда ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Фармонда янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида натижадорликка йўналтирилган илм-фан ва инновацион фаолият соҳаси бошқарув тизимини яратиш, илмий ва инновацион жараёнларни бажарувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш янги тизимини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, давлат илмий дастурлари ижросини мувофиқлаштириш, шунингдек, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш каби йўналишлардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш зарурати кўрсатилган.  

Унга кўра, илмий ташкилотларни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар 2025 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва илм-фан харажатлари учун ажратилган маблағлар доирасида илмий-тадқиқот фаолияти Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

Ушбу ҳужжат илмий ташкилотларнинг молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини қайта кўриб чиқишни кўзда тутади ва илм-фан ҳамда инновацияларни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур ҳужжат таълим даражаси ва сифатини оширишда давлатнинг истиқболини белгилаб берадиган муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Илм-фан ривожи учун сарфланадиган маблағ харажат эмас, балки келажак камолоти учун қўйилган энг самарали сармоядир.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илм-фан ривожи учун сарфланадиган маблағ харажат эмас, келажак камолоти учун қўйилган энг самарали сармоядир