Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралда “Жаҳон банки иштирокида “Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, мамлакатимиз магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш,  аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш ишлари янада такомиллаштирилади. 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи Улуғбек Урунов ушбу қарор ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар ҳақида  маълумот берди. 

–Мазкур ҳужжат билан “Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш” лойиҳаси амалга оширилади, – деди У.Урунов. – Шу билан бирга, “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (II фаза)” инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинган маблағлар ва иқтисод қилиниши кутилаётган халқаро молия институтларининг кредитлари рўйхати тасдиқланди.  

Электр ускуналарда диспетчерлик бошқаруви тезкорлигини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналар ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфида бўлган 110-500 кВ кучланишли тақсимловчи қурилмалар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфига баланс қиймати бўйича штат бирликлари билан бирга ўтказилади.  

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иккита турдош ташкилот тасарруфидаги қурилмалар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ балансига ўтказилади