Икки теннисчимиз халқаро турнирда совриндор бўлди
Хитой ва Мисрда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган турнирларда ҳамюртларимиз Севил Йўлдошева ҳамда Лайма Владсон вице-чемпионга айланди.
Дастлаб Аннинг шаҳрида ўтган W35 таснифидаги турнирда Севил Йўлдошева жуфтлик беллашувларида Жанубий Корея вакили Жиҳо Шин билан тандем ҳосил қилди ва финалга қадар ўтган барча беллашувларда зафар қучиб, якунда ўтган ҳафтадаги каби мусобақа совриндорига айланди.
Шарм-эль-Шейхда W15 тоифасида ўтказилган халқаро мусобақада ҳамюртимиз Лайма Владсон словакиялик дугонаси Катарина Кузмова билан дуэт ҳосил қилган ҳолда финал босқичига қадар муваффақиятли одимлади. Афсуски, улар бош соврин учун ўтган учрашувда нейтрал теннисчилар Валерия Арметова ҳамда Дарья Ҳарлановага кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди.

Шундай бўлсада, Лайма ва Катарина турнирнинг вице-чемпиони, дея эътироф этилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА