Икки боксчимиз Осиё ўйинларида бронза медалига сазовор бўлди
Японияда давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида ярим финал жанглари ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.
Жумладан, мусобақанинг аёллар ўртасидаги беллашувларида -51 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртларимиз Феруза Казакова ҳамда -60 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ситора Турдибекова ярим финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 47 тага етди. Уларнинг 14 таси олтин, 17 таси кумуш ва 16 таси бронза.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА