Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 майдаги “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига асосан, мамлакатимизда 6 июнь куни Қурбон ҳайити байрами кенг нишонланади.

Ҳайит намозлари ўқиладиган пайтда хавфсизлик қандай таъминланади? Бу саволга Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова жавоб берди: 

– Масжидлар ва уларнинг атрофидаги ҳудудларда фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланиб, жамоат тартибининг бузилиши ҳамда фавқулодда ҳолатлар содир этилишига йўл қўйилмаслиги тўлиқ назоратга олинган. 

Республикамиз ҳудудидаги жами 2 минг 91 масжидда эрталабки соат 05:00 дан ҳайит намозлари ўқилади ва уларда тахминан 2 миллион нафардан ортиқ киши қатнашиши кутилмоқда.

Ҳайит намози ўқиладиган масжидларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга 17 мингдан ортиқ ички ишлар органлари, мингдан зиёд Миллий гвардия ва 2 мингдан ортиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари жалб этилган. 

Тадбир ўтказиладиган масжидларда 15 мингдан зиёд видеокузатув камералари мавжуд бўлиб, ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинган.

Автомобиль йўлларига ёндош жойлашган масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш чоралари кўрилиб, ҳайит намози ўқиладиган масжидлардан 150 метр узоқликда алоҳида автотураргоҳлар ташкил этилди.

Шунингдек, республика ҳудудидаги 9 минг 421 қабристонга фуқароларнинг ташриф буюришларини инобатга олиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 10 мингдан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилари жалб этилади. Барча йирик қабристонларга ташриф буюрадиган зиёратчилар автотранспортлари учун алоҳида автотураргоҳлар ташкил этилди.

Қайд этиб ўтиш керакки, тадбирлар тинч, осуда ўтиши ҳар бир фуқарога боғлиқ. Хавфсизлик чораларига барча қатъий амал қилса, байрам тинч ва осуда ўтади. 

Норгул Абдураимова,

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ: Қурбон ҳайити байрамида аҳоли хавфсизлиги таъминланади