ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари доирасида таълим муассасаларида маънавий-маърифий учрашувлар ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳам уюштиришмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти Чортоқ тиббиёт коллежида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда “Тинчлик ва осойишталикни сақлашда ёшлар масъулияти” ҳақида сўз юритилди.

– Бугунги тадбирда биз ватанпарварлик, адолатпарварлик, содиқлик, садоқат ва одиллик тушунчаларининг мазмун-моҳияти ва уларнинг аҳамияти ҳақидаги тушунчаларга эга бўлдик, – дейди ушбу коллежнинг 2-босқич ўқувчиси Гуллола Юлдашева. – Уларнинг ҳар бир инсон ҳаётидаги, кундалик фаолиятидаги асосий мезони бўлиши лозимлигига яна бир бор амин бўлдик.

Айниқса, мазкур тадбир якунида ўқувчилар ўртасида ташкил этилган “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусидаги викторина ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Викториналар муҳокама ва ўзаро савол-жавобларда қизғин музокараларга бой бўлди. Ҳайъат аъзолари ўқувчиларнинг фаол иштироки ҳамда билимлари юзасидан ижобий фикр билдириб, юқори ўринларни эгаллаган жамоа аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.

ИИВ Тошкент вилояти академик лицейи ўқувчилари билан ўтказилган учрашувда Малака ошириш институти бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Нуриддин Норматов ёшларда юксак маънавият ва қонун устуворлиги асосида яшаш, эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат фазилатларини камол топтириш бугунги кундаги устувор вазифалардан эканлигига тўхталиб утди.

Ёшлар қалбига ва онгига Ватанга ҳурмат, унинг қадрини муқаддас деб билиш, юртимиз равнақи учун дахлдорлик туйғуси ва масъулият ҳиссини шакллантириш ва мустаҳкамлашнинг аҳамияти мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Шунингдек, Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича сайёр ўқув йиғинлари, хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспекторлар учун ҳам алоҳида семинар-тренинглар ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишлар давом этмоқда.

ИИВ Малака ошириш институти 
Матбуот хизмати.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ Малака ошириш институтининг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлари
Жамият
21:10 / 13:09:2019