Бугунги кунда дунё нигоҳи Ўзбекистоннинг Наманган вилоятига қаратилган. Чунки бу ҳудудда 25 май-29 июнь кунлари 64-Халқаро гуллар фестивали ўтказилмоқда. Нафақат минглаб хорижий, балки миллионлаб маҳаллий сайёҳлар иштирок этадиган ушбу нуфузли тадбирни юқори савияда, хавфсиз ўтказиш жуда муҳим.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда. Наманган вилоятида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида назоратга олинган.  

– Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатобод туманларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича май ойида изчил ишлар амалга оширилди, – деди Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев. – Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида 37 объектга ўрнатилган 163  видеокузатув камераси “Қалқон” дастурига интеграция қилинди. Махсус йўналишлар бўйича 33 айланма интеллектуал камералар ўрнатилиб, интеграция ишлари амалга оширилмоқда.

“E-ijtimoiy profilaktika” платформаси орқали 955 нафар фуқаронинг муаммолари ҳал этилди. Адлия органлари билан ҳамкорликда “Мен кучли аёлман” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар билан психологик тренинг ўтказилди.

Таълим муассасаларида “Тиғ”, “Ўқувчи”, “Тунги рейд”, “Давомат” ва бошқа профилактик тадбирлар ташкил этилиб, ота-оналар ва муассаса раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида 3 тадан “Хавфсиз кўча” ва “Хавфсиз йўлак” ташкил этилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўналишида 60 та светофорга техник хизмат кўрсатилди, 65 йўл белгиси ўрнатилди, эскирган 145 йўл белгиси алмаштирилди. 14 минг 662 м2 йўл чизиқлари чизилди. 8 та қавариқ пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилди, 167 пиёдалар ўтиш жойлари қайта белгиланди. Ҳайдовчилар билан автомашина ювиш шохобчалари ва автотураргоҳлар калитини бегона шахсларга бермаслик ҳамда ҳушёрликни ошириш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.  

Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган 1,5 мингдан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди, 28 баннер ўрнатилди. 18 маротаба “Диққат, болалар!” тарғибот тадбирлари ўтказилди.  

Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида 60 чорраҳадаги светофорлар реконструкция қилиниб, ягона бошқарув тизими жорий этилмоқда. Пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида 21 км. масофада темир панжара ўрнатилмоқда.  

Пробация йўналишида 10 маротаба “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, 138 нафар назорат остидаги шахсларнинг бандлиги таъминланди.

Умумий қилиб айтганда, бугунги кунда долзарб мавзулар, хусусан, вояга етмаганлар, ёшлар, хотин-қизлар орасидаги жиноятларнинг олдини олиш, профилактик тадбирларни ташкил этиш, транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, хавфсиз маҳалла тамойили асосида ҳудудларни рақамлаштириш масалалари борасида амалий ишлар давом этмоқда.  

Вазирлик раҳбарияти содир этилаётган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, иш натижадорлигига эришиш кераклиги, раҳбарлар томонидан секторлар кесимида ҳуқуқбузарликларни кескин камайтириш, унинг олдини олиш бўйича зарурий чоралар кўриш борасида ўзининг тегишли тавсия ва топшириқларини бермоқда. Бир сўз билан айтганда, “Халқаро гуллар фестивали”да  хавфсизликни таъминлаш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ: “Халқаро гуллар фестивали”да хавфсизликни таъминлаш учун барча чоралар кўрилмоқда