Ёзги таътил кунларида фарзандларимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган “Долзарб 90 кунлик” тадбирлари ўтказилмоқда. Бу тадбирлар жараёнида хавфсизликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова шу саволга жавоб берди: 

– Хабарингиз бор, жорий йил 15 май куни давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди. 

Унда ёзги таътил вақтида болалар ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, вояга етмаганлар билан ҳар қандай салбий ҳолатлар ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини янада ошириш мақсадида республика миқёсида “Долзарб 90 кунлик” тадбири эълон қилинди. 

Хусусан, ёзги оромгоҳларда дам олаётган болалар ва маҳаллаларда ўн саккиз ёшгача бўлган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортга қизиқишларини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди. 

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, “Долзарб 90 кунлик” тадбирларини комплекс ташкил этиш ва мувофиқлаштириш республика идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳи таркиби тузилди. 

Жорий йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб 15 июнга қадар 3 мингдан ортиқ кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ва тарбияси оғир вояга етмаганлар ёзги оромгоҳларга жалб этилди. 361 нафар ота-онаси чет давлатларда юрган вояга етмаганларга васий ва ҳомийлар тайинланди.

Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик вабоси, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлиш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти каби мавзуларда 6 мингдан ортиқ  профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.

Спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаларининг маҳалла, туман ва вилоят босқичлари ўтказилди. 

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва ички ишлар органи соҳасига қизиқишларини ошириш мақсадида “Уч авлод”, “Генерал ва ёшлар учрашуви”, “Барчамиз бирдам – Ватан мустаҳкам” каби мавзуларда тадбирлар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Болалар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш ва йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича кўникмаларни шакллантириш мақсадида маҳаллалар ва ёзги оромгоҳларда “Йўл ҳаракати қоидалари билимдони”, “Энг намунали пиёда”, “Яшил чироқ” каби викторина ва мусобақалар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, ИИВнинг ашула ва рақс ансамбли томонидан республикамиз барча ҳудудларининг марказий майдонларида концерт дастурлари намойиш этилмоқда.

Ҳукуматимизнинг тегишли қарорига биноан, болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳларида хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ турли нохуш ҳодисалар содир этилишига йўл қўймаслик борасидаги ишларни ташкил этиш ва назорат қилиш юзасидан вазирлик соҳавий хизматлари раҳбарларидан иборат “Тезкор штаб” ва “Ғамхўрлик - 2025” ишчи гуруҳи ташкил этилди. Ҳудудий ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимлари ҳудудларга масъул этиб бириктирилди.

Жорий йилда республика бўйича 189 стационар ва 1 минг 239  кундузги оромгоҳда 300 мингдан зиёд болалар дам олади. 15 июнь ҳолатига 180 стационар оромгоҳга 36 минг 464 нафар бола қабул қилинган.

Оромгоҳлар ва уларнинг атрофида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ички ишлар органлари, Қўриқлаш департаменти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимлари, инспектор-психологлар, шунингдек, болаларнинг саломатлигини таъминлаш ва назорат қилиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда тиббиёт ходимларининг доимий навбатчилиги йўлга қўйилди. 

Тадбир давомида болаларни оромгоҳларга олиб бориш учун 1 минг 379 автобус ажратилган ва унга 500 нафарга яқин йўл-патруль хизмати ходими бириктирилди.

Бу борадаги профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ: “Долзарб 90 кунлик” тадбирларида болалар ва ёшлар хавфсизлиги таъминланади