Озарбайжоннинг 7 та шаҳрида III МДҲ ўйинларининг 23 та спорт тури бўйича баҳслари давом этмоқда. Қувонарлиси, ушбу ўйинларда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.

Бугун, 29 сентябрь куни III МДҲ ўйинларида спортчиларимиз стол тенниси, футбол, сузиш, самбо, таэквондо WT ва бокс бўйича баҳсларга киришади.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу йилги МДҲ ўйинлари дастурига илк маротаба киритилган стол тенниси бўйича яккалик баҳсларда ҳамюртимиз Аделина Ҳасанова сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинини россиялик Амина Илимбетовага қарши ўтказади. Дарвоқе, мазкур спорт тури бўйича жамоавий беллашувларда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси ярим финалга қадар муваффақиятли иштирок этди.  

Куни кеча III МДҲ ўйинларининг чавгон спорт тури бўйича ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси “B” гуруҳида Қозоғистон термасини 1:0 ҳисобида таслим қилди. Энди жамоамиз 30 сентябрь куни Туркия билан рақобатлашади.  

Маълумот ўрнида: III МДҲ ўйинларининг 28 сентябрь куни якунларига кўра, Россия 9 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида карвонбошилик қилмоқда. Беларусь спортчилари 1 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда иккинчи ўриндан жой олган бўлса, Қозоғистон делегацияси, 3 та кумуш ва 2 та бронза жамғариб, кучли учликни якунламоқда. Мусобақа мезбонлари ҳисобида 1 та кумуш ва 3 та бронза медали мавжуд. Бошқа мамлакат делегациялар захирасида ҳозирча бирорта ҳам медаль йўқ.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
III МДҲ ўйинлари: Аделина Ҳасанова бугун олтин медаль учун ўйнайди