Сурхондарё вилояти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимига Термиз шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган Афғонистон фуқароси Д.Сабир (исм¬-шарифлар ўзгартирилган) учрашиб, айни пайтда Термиз шаҳрида яшаб келаётган, 2005 йил туғилган фарзанди Д.Аманнинг беш-олти ой визасиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб туриши ёки унга ноқонуний равишда виза расмийлаштириб бериши учун 800 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф этган.

Бу ҳақда хабар берган вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумотларига кўра, масъул ходим Д.Сабирга Ўзбекистонда пора олиш ва бериш жиноят экани ҳақида қайта-қайта ҳуқуқий тушунча беришига қарамай, у бу фикридан қайтмаган. Шундан сўнг масъул ходим Ўзбекистон Республикаси ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига билдирги ёзган.  

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхонларё вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Афғонистон фуқароси Д.Сабир 800 доллар миқдоридаги пулни пора сифатида бераётган вақтида ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Холмўмин  Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИБ ходимига пора таклиф этган хориж фуқароси қўлга тушди