ИИБ ходими томонидан 64 миллиондан ортиқ жарима маблағлари ноқонуний ўзлаштирган маъмурий баённомаларни қасддан ёқиб юборган

Зиёдулла Шерматов (исм-шарифлар шартли ўзгартирилган) 2016 йилнинг март ойидан 2018 йил март ойига қадар Хатирчи туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи маъмурий амалиёти бўлими инспектори лавозимида ишлаган.

Мазкур вақт оралиғида у давлат берган ваколатларидан ўзининг шахсий манфаатлари мақсадларида фойдаланди.

Судланувчи “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида“ги кодекснинг турли моддалари билан жавобгарликка тортилган 380 нафар фуқародан уларнинг илтимосларига биноан жами 87 миллион 760 минг 577 сўм миқдоридаги жарима пулларини қабул қилиб олиб, тегишли тартибда банк кассасига кирим қилинишини таъминламаган. Яъни у бу маблағларни ўзининг шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборган.

Бу ҳам етмагандек, ЙПХ ходимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаганлиги учун 400 нафар фуқарога расмийлаштирилган маъмурий баённомаларни қасддан ёқиб юборган.

62 та ҳолатдаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишда қонунда назарда тутилганидан кам миқдорда жарималар қўлланишини амалга ошириб, 64 миллион 165 минг 693 сўмлик жарима маблағларини давлат фойдасига ундирмаган ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказган.

2019 йилнинг 23 октябрь куни мазкур жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан кўриб чиқилиб, судланувчи З.Шерматовга қилмишига муносиб қонуний жазо тайинланди.

Фуқароларимизнинг давлат органларига ишончи янада ортаётган бир пайтда ўз қасамёдини бузиб, давлат берган ваколатлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланган бундай шахсларнинг қилмишини оқлаб бўлмайди.

З.Ибрагимов, Жиноят ишлари бўйича 
Нурота туман суди раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИБ ходими 64 миллиондан ортиқ жарима маблағларини ўзлаштирган ва маъмурий баённомаларни ёқиб юборган